Мактабларда электрон кутубхоналар ташкил этилмоқда

18

Президентимиз илгари сурган 5 ташаббус доирасида Тошкент вилоятининг Бўка туманида салмоқли ишлар қилинмоқда. Хусусан, тумандаги мактабларга Халқ талими соҳасида АКТни ривожлантириш Маркази томонидан  ёшларга янада қулайлик яратиш, имкониятларни кенгайтириш мақсадида “Электрон кутубхона”   дастури жорий этилди. Ҳозирда бу лойиҳа тумандаги мактаб  кутубхоналарига ўрнатилмоқда ва республикамизнинг барча таълим муассасаларига жорий этилиши режалаштирилган. Дастурнинг афзаллиги шундаки, аввало мактабларда кутбхона иши сифатини оширади, қоғозбозликни   камайтиради, ўқувчи ва ўқитувчиларга қулайлик яратади, уларнинг вақтини тежайди, хуллас, кенг имкониятларни беради. Мазкур дастур қатор имкониятларга эга. Дастурнинг асосой вазифаси мактабдаги китоблар базасини  шакиллантириб, қайси ўқувчи ёки ўқитувчи  нечта китоб олгани ва уни қайтариш муддати, қисқаси кутубхонадаги барча қўл билан юритиладиган ҳужжат ишлари электрон шаклда амалга оширилади. Шунингдек, дастурда  кутубхонадаги китобларнинг электрон базаси ҳам шакллантирилади.  Дастурининг яна бир имконияти QR-код орқали амалга оширилади. Бунда мактаб кутубхонаси баннерларида адабиётлар ва дарсликлар номидан ўзингизга кераклисини танлайсиз ва телефонингиз ёки планшетингиздаги QR-сканер орқали  махсус кодни сканер қиласиз. Сизга тақдим этилган ҳавола орқали китобни  бемалол юклаб олишингиз мумкин бўлади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here